Лионель Месси МЛСда янги келган футболчилар ичида энг яхшиси бўлиш учун курашмоқда.
Шимолий Америка лигаси навбатдаги мавсум якунларига кўра турли номинациялар бўйича финалчилар номини эълон қилди. «Интер Майами» ҳужумчиси — «Энг яхши дебютант» совринига даъвогарлардан бири.
Мукофотга Георгиос Якумакис («Атланта Юнайтед») ва Эдуард Левен («Сент-Луис Сити») ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Месси мавсумнинг энг бебаҳо футболчиси соврини учун ҳам номзодларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилганди, аммо якуний рўйхатга кира олмади. Кучли учликдан Лусиано Акоста («Цинциннати»), Тиаго Алмада («Атланта Юнайтед») ва Денис Буанга («Лос-Анжелес») жой олди.
Месси шу ёзда «Интер Майами»га ўтди. МЛС доирасида у 6та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.