Параосиё ўйинлари. Қурбонова олтин медаль тақдим этди, Тошпўлатовада кумуш, Мирзаёровада бронза

Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалларни қўлга киритди. 

Пара енгил атлетикада найза улоқтириш баҳсларида Нурхон Қурбонова 18.95 метр натижа билан турнир рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Эътиборлиси, делегация байроқдори бўлган Қурбонова бунгача ядро улоқтиришда кумуш медаль келтирганди. 

Т11 классида 200 метрга югуришда Асила Мирзаёрова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва совриндорлар қаторидан жой олди. 

Пауэрлифтингда -67 кг вазнда Қудратой Тошпўлатова 116 кг натижа билан кумуш медалга эга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар