Неймар «ПСЖ» уни жароҳатлари сабаб сотгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Неймар «Ал Ҳилол»га ўтиш сабаблари ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Бразилиянинг futebolusadia нашри Неймарнинг Париж клубини тарк этишига сабаблардан бири футболчининг мавсумолди вақтида аниқланган жароҳати билан боғлиқ муаммолар эканлигини ёзганди.
«Тун ўтади, кун ўтади ва ҳеч нарса ўзгармайди... Улар аслида нима бўлаётганини билишмайди...
Мен ҳали ҳам ёлғон хабарларсиз келажакка ишонаман», — деб ёзди бразилиялик миш-миш остидаги изоҳда.
Айни дамда Неймар Бразилия миллий жамоаси сафида олган жароҳатини даволамоқда. У бир неча ойни ўтказиб юборади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар