Луис Энрике: «Милан» дастлабки 25 дақиқада яхши ўйнади. Гол ўйиннинг боришини ўзгартирди»
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Милан»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин яхши ўтди. «Милан» баҳснинг дастлабки 25 дақиқасида яхшироқ ўйнади. Аммо урилган гол ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Жуда ҳурсандман.
Футболчиларга ўйин бошида кўп бор тўп йўқотишлар бўлаётганини айтдим. Бу ишончсизликка ўхшарди.
Лекин ҳимояда яхши ўйнадик, хатоларимизни тўғриладик, ўйинимизга хотиржамлик қўшдик, кўпроқ назорат ўрнатдик ва имкониятлар яратдик.
Коло-Муани учун ҳам хурсандман. Биз жамоа бўлиб ўйнаймиз, барчамиз ҳужум қилишимиз ва ҳимояланишимиз керак», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар