26.10.2023 08:42
1957
Гвардиола: «Ҳоланднинг муваффақиятсизлигини кутишади. Кечирасиз, аммо бу йигит фаолиятининг сўнгги кунигача гол уради»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Янг Бойз»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ажойиб ўйин бўлди, позицион ҳаракатларимиз жуда яхши эди. Рақиб жисмоний кучи эвазига яккама-якка курашда бироз тажовузкор ҳаракат қилди. 

Иккинчи бўлимда Матеуш Нунеш ғалаба қозонишимизга ёрдам берди, умуман олганда, футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Плей-оффдаги ўрнимизни кафолатлаш учун яна битта ўйинда, кейин эса гуруҳни биринчи ўринда якунлаш учун яна икки ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. 

Сунъий қопламали майдон? Бу майдонда қийинроқ, тўп бошқача ҳаракатланади. Лекин биз позицион жиҳатдан жуда яхши ўйнадик. 

Ҳоланд? (дублга эришди) У учун вазиятлар бўлиши муҳим. Одамлар унинг муваффақиятсизликка учрашини хоҳлашади. Кечирасиз, лекин бу йигит бутун ҳаёти давомида ва фаолиятининг сўнгги кунигача гол уради. 

Ўйинчиларга Кевин Де Брюйне ва Илкай Гундўған каби ўтиш имкониятларини топиш қобилияти керак. 

Рико Льюис? У қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади ва керак вақтда марказга ўтди, у жуда ақлли. У ва Родри ақл бовар қилмайдиган ўйин кўрсатишди — ҳар учала ҳимоячи ҳам жуда зўр эди.

Иккинчи бўлимда Жереми Доку, Жек Грилиш ва захирадан тушган Бернарду Силва ажойиб ўйнашди», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар