Фелиш жиддий жароҳатдан қутулиб қолди ва «Реал»га қарши ўйнай олади
Жоау Фелиш жиддий жароҳатдан қутулиб қолди ва «Реал»га қарши ўйнай олади
«Барселона» яримҳимоячиси Чемпионлар Лигаси доирасида «Шахтёр» билан ўйиннинг (2:1) 75-дақиқасида жароҳати сабаб алмаштирилди. Дастлабки текширувлар футболчи жиддий шикастланишдан қутулганини кўрсатди.
23 ёшли португалиялик кичик жароҳат олди ва жиддийроқ муаммоларга дуч келмаслик учун майдонни тарк этишга қарор қилди. Катта эҳтимол билан у 28 октябр куни бўлиб ўтадиган «Эль Класико»да иштирок этиши мумкин.
Бу мавсумда Фелиш «Барса» сафида барча турнирларда 10та ўйин ўтказиб, 3тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар