«Челси» Рэмсдейлга қизиқмоқда
«Арсенал» дарвозабони Аарон Рэмсдейл Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин.
25 ёшли инглиз мавсум давомида «тўпчилар» асосий таркибидаги ўрнини йўқотди — Давид Райя сентябр ойининг ўрталаридан бошлаб мунтазам ўйнамоқда.
CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг хабарига кўра, Ааронга «Челси» қизиқиш билдирмоқда.
«Кўклар» қишки трансфер ойнасида Рэмсдейлни қўлга киритишга уриниб кўриши мумкин – клуб Роберт Санчеснинг ёмон формасидан норози. Бироқ «Челси» Чемпионлар Лигасида иштирок этмаётгани ҳисобга олинса, Аарон трансферга рози бўлмаслиги мумкин.
Рэмсдейл бу мавсумда АПЛда 4 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ўтказиб юборди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар