25.10.2023 09:41
2145
Тухель «Галатасарой» билан ўйин ҳақида: «1-бўлимдан сўнг дурангга рози эдик»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Галатасарой»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйлайманки, танаффусда «Галатасарой»дан кўра биз дурангдан хурсанд бўлдик, бу аниқ. Аммо иккинчи бўлимга қарасангиз, биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик.

Чемпионлар Лигасида меҳмонда ютиш ҳеч қачон осон эмас. Баъзида ғалаба қозонишнинг ҳар қандай йўлини топишга тўғри келади», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Маълумот ўрнида, 1-бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди ва мезбонлар Мюнхен клуби дарвозасига 16та зарба беришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар