25.10.2023 14:09
2249
Тен Ҳаг: «Қойилмақом оқшом. Даҳшатли якундан мўжизавий тарзда қутулиб қолдик»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Копенҳаген»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Албатта, бу — ақл бовар қилмайдиган ва ажойиб оқшом. Айниқса, охирги сонияларда дарвозамизга пенальти белгиланди, аммо Андре Онана томонидан ажойиб сэйв бўлди. Ҳарри Магуайр ҳам яхши ўйин кўрсатди.

Биринчи бўлимни ёмон ўтказдик, аммо хотиржамликни сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда эса кучайиб, рақибга нисбатан кўпроқ имкониятлар яратдик. Охир-оқибат, очко йўқотишдан мўжизавий тарзда қочиб қутулдик.

Таркиб? Ҳар сафар ҳимоя чизиғимизни ўзгартиришимиз керак. Агар ўтган мавсумни эсласангиз, бизда жуда яхши ҳимоя тўртлиги бор эди ва улар жуда барқарор эди, Каземиро уларнинг олдида ўйнарди ва тўпни назорат қилардик. Бу мавсумда ҳар сафар ҳимоячиларни ўзгартиришга мажбур бўлдик, шаклланиш бузилди ва тўғри мувозанатни топишга қийналдик.

Бу мавсумда тўпга ёмон эгалик қилган ва яримҳимояда назоратни йўқотган ўйинларимиз бўлди. Аммо ишончим комилки, ҳимояни шакллантирсак, бу жамоа учун ёрдам бўлади», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар