25.10.2023 22:16
3330
Теглар
«Нюкасл» Тоналининг дисквалификацияси ортидан «Милан» билан судлашмоқчи. Клуб футболчига 10 ой маош тўламоқчи эмас

Англиянинг «Нюкасл» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби Сандро Тоналининг ўйинларга пул тикиши ортидан дисквалификация қилинишидан дарғазаб.

Италиялик яримҳимоячи ноқонуний букмекерлар орқали ўйинларга пул тикканини тан олгач, тез орада Италия футбол федерацияси ва ФИФА томонидан 10 ойга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. Тонали АПЛ жорий мавсумида бошқа ўйнай олмайди ва миллий жамоаси ҳам Евро-2024 финал босқичига чиққан тақдирда у ёрдам бера олмайди.  

Corriere dello Sport хабарига кўра, Италия футбол федерациясининг Тонали бўйича қарори расман эълон қилингач, «Нюкасл» клуби «Милан» билан судлашиб, трансфер бўйича бир неча миллион еврони қайтаришни режа қилган.

«Нюкасл» раҳбарияти Тонали учун ёзда 64 миллион евро сарфлагани ва энди 10 ой унинг хизматидан фойдалана олмаслигидан дарғазаб бўлмоқда. Инглиз клуби италиялик ўйинчига дисквалификация муддати давомида маош тўламоқчи эмас. Сандронинг йиллик соф маоши 8 миллион еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар