25.10.2023 22:00
8482
Теглар
«Болалигимдан «Барса»га мухлислик қиламан, келажакда «Камп Ноу»да ўйнашни хоҳлардим». Аббосбек Файзуллаев футболдаги кумири ва орзуси ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ва ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев қайси клубга мухлислик қилиши, кумири ва орзулари ҳақида гапирди.

«Болалигимдан «Барса»га мухлислик қиламан, бу жамоанинг ўйинларини мунтазам кузатаман. Лионел Месси – кумирим. Ўйин услуби жиҳатдан Филипе Коутиньо ҳам ёқади.

«Барселона» севимли клубим. «Камп Ноу»да ҳеч қачон бўлмаганман, аммо келажакда бу стадионда ўйнашни хоҳлардим. Бу орзуларим амалга ошиши учун интиламан.

Умуман олганда, ҳали бу ҳақда гапиришга эрта. Ҳозирга келиб ЦСКАда мослашиб олдим ва бор эътиборимни шу ердаги ўйинларимга қаратиб, жамоамга кўпроқ ёрдам беришни истайман», - дейди Файзуллаев Bobsoccer мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев Москва клубининг сўнгги уч ўйиндаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар