25.10.2023 10:24
1348
Артета: «Сўнгги 10 йилда камдан кам жамоа «Севиля» майдонида ғалаба қозонган. Биз уддаладик»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Севиля»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ерда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Сўнгги 10 йил ичида Европада кам жамоа буни уддалаган. 

Менга жамоа жуда ёқди, айниқса, дастлабки 60-65 дақиқада, чунки ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик. 2:0 ҳисобида олдинга чиққанимиздан сўнг учинчи голни уришимиз керак эди ва буни амалга ошириш учун имкониятларимиз бўлди, аммо фойдалана олмадик. 

Жезус? Бундай ўйинлар сеҳрли ва уларда муваффақиятга эришиш учун Габриэл каби катта ўйинчиларга муҳтожмиз. 

У ноқулайлик ҳис қилди ва дарҳол алмаштиришни сўради. Бу яхши янгилик эмас. Кутишимиз ва келгуси бир неча кун ичида нима бўлишини кўришимиз керак.

Ютқазганингизда ғалаба қозонганингиздан кўра кўпроқ нарсани ўрганасиз. «Ланс»га (1:2) қарши ўйинда жамоа бутунлай бошқача эди», — деди лондонликлар устози TNT Sports'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар