«Ньюкасл» яримҳимоячи Сандро Тонали неча ойга дисквалификация қилиниши маълум бўлди.
Sky Sport Italia хабарига кўра, италиялик яримҳимоячи нолегал букмекерлик конторалари орқали ўйинларга пул тикканини тан олган. Футболчининг адвокатлари сўнгги кунларда Тонали учун тайинланадиган узоқ муддатли дисквалификация муддатини имконқадар қисқартириш ҳаракатини қилган. Италия футбол федерацияси прокуратураси футболчини 10 ойга дисквалификация қилиш қарорига келган.
Четлатиш туфайли Тонали АПЛда мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Шунингдек, Италия Евро-2024га йўлланма олган тақдирда Сандро турнирга бора олмайди.
Аввалроқ, Никола Фажоли 7 ойга дисквалификация қилинган эди. Айнан у тергов жараёнида Сандро Тоналининг ноқонуний пул тикишларини ошкор қилганди.