Параосиё ўйинлари. Дмитрий Хорлинда олтин, таэквондо ва дзюдода бронзалар
Ҳангжоуда давом этаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон навбатдаги медалларни қўлга киритди.
S13 классида 400 метрга эркин усулда сузишда Дмитрий Хорлин (4:24.68) олтин, Фирдавс Мусабеков (4:28:59) бронза медалига сазовор бўлди.
Паратаэквондода -63 кгда Қудрат Ҳайдаров, -70 кгда Жавоҳир Алиқулов 3-ўринни эгаллаб, совриндорлар қаторидан жой олишди.
Парадзюдода J2 классида -57кг вазн тоифасида Кумуш Хўжаева ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар