Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур баҳслари давом эттирилди.
«Насаф» (6) иштирок этаётган Б гуруҳида «Ас Садд» (4) «Ал Файсали»га (0) жавобсиз 6та гол урди, Бунеджаҳ ҳет-трикка эришди. 3-турдан сўнг «Шаржа» (7) пешқадамлик қилмоқда.
С гуруҳида «Ал Иттиҳод» (6) 90+4-дақиқадаги гол эвазига «Эйр Форс»ни (4) мағлуб этиб, пешқадамга айланди. Очкосиз ОКМК сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Д гуруҳида «Ал Ҳилол» (7) Митрович ҳет-трик қайд этган беллашувда «Мумбай Сити»ни (0) тор-мор этиб, тўплар нисбатига кўра «Навбаҳор»ни (7) ортда қолдирди ва 1-ўринга кўтарилди.
ОЧЛ. 3-тур. 23 октябр
Б гуруҳи
Ас Садд (Қатар) — Ал Файсали (Иордания) 6:0
Голлар: Бунеджаҳ (8, 50, 63), Плата (51), Мешаль (52), Абдурисаг (83).
С гуруҳи
Ал Иттиҳод — Эйр Форс 1:0
Гол: Ҳамдалла (90+4).
Д гуруҳи
Ал Ҳилол (Саудия Арабистони) —Мумбай Сити (Ҳиндистон) 6:0
Голлар: Митрович (5, 67, 80), Милинкович-Савич (76), Ал Бурайк (82), Ал Малки (90+5).