23.10.2023 16:54
737
Параосиё ўйинлари-2022. Пара-енгил атлетикачиларда иккитадан кумуш ва бронза

Пара-енгил атлетика спортида вакилларимиз бугунги баҳсларда бешта медалга эга чиқишди.

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Темур Гиязов иккинчи бор Пара Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилди. Эркаклар ўртасида Т64 классида баландликка сакраш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз роппа-роса 2 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. У 2018 йилги Пара Осиё ўйинларида ушбу дастурда олтин медалга эгалик қилган эди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир аъзоси Ёрқин Одилов делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтирди. Юртдошимиз Ф57 классида найза улоқтириш дастурида 47.72 метр натижа билан иккинчи кўрсаткични қайд этди.

Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида қатнашган Дониёр Аҳмедов эса 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Урганч Эгамназаров бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз 6.32 метр натижа билан учинчи ўринга эга чиқди ва яна бир бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Аввалроқ, енгил атлетикада F12 классида ядро улоқтириш дастурида Сафия Бурханова 13,17 метр натижа билан олтин медалга эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар