Мудрик «Арсенал»га урган голи ҳақида: «Челси» дарвозабонлар мураббийи Райя тез-тез олдинга чиқишини айтганди»
Михаил Мудрик АПЛ 9-турида «Арсенал» (2:2) дарвозабони Давид Райянинг бўйидан ошириб урган голи ҳақида гапирди.
«Бу тўп ошириш ва зарба ўртаси эди. Ўйиндан олдин дарвозабонлар мураббийимиз менга рақиб посбонини кузатиб туришимни айтди, чунки у баъзида ўйинни ўқишга ҳаракат қилади ва олдинга чиқиб, позициясини йўқотиши мумкин.
Шунинг учун бу ҳақда билардим ва уни миямда сақладим. Ўзимни синаб кўрдим ва бу тўғри қарор бўлди», — деди «Челси» вингери клуб расмий сайтига.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар