«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Атлетик»ка (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Оғир ғалаба. Рақиб жиддийлигини, «Атлетик» жасур жамоа эканлигини билардик. Аммо ўйин натижасини ўзимизнинг йигит Марк Гиу ҳал қилди. У учун ва жуда муҳим 3 очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.
Рақибнинг прессингини кутгандик. Шу тарзда улар кўплаб дуэлларда ғалаба қозонишади. Лекин кимдир ютишга лойиқ бўлса, бу биз эдик.
Маркни тушириш ҳақида ўйладим, чунки у гол уриш инстинктига эга ва унинг шахсияти менга ёқади. Ёшларимиз орасидан куч излашда муаммойим йўқ. Аксинча, улар 17-18 ёшда қандай ишончли бўлишса, мен ҳам шундай ишончни сингдираман.
Уларнинг қўрқмаслигига ҳайронман. Учқунни кўраман. Улар кўзларимга қарашади ва: «Мени туширинг, ҳаммаси яхши бўлишини кўрасиз», дейишади. Буни Гавида, Бальдеда, Ямалда, Ферминда, ҳозир эса Маркда кўряпман. У қўрққанга ўхшамасди.
Класико — биз учун жуда муҳим ўйин, аммо ундан олдин бизни Чемпионлар Лигасидаги баҳс кутиб турибди. Бизда жароҳатланганлар кўп. Бугун йиртқичдек ҳаракат қилишимиз керак эди, «Реал»га икки очко яқинлашдик. Класикода ғалаба қозониш жуда муҳим, чунки ўз уйимизда ўйнаймиз», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.