«Эл-класико»ни Мартинес бошқаради. Лапорта 2022 йилда унинг ҳакамлигидан қониқмай, пеналти учун тушунтириш сўраганди
Ла Лига навбатдаги турида «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакам маълум бўлди.
Marca нашри хабарига кўра, 28 октябр кунги «Эл-класико»ни Хосе Мария Санчес Мартинес бошқариб боради.
Санчес Мартинес бунгача бу жамоалар ўртасидаги учрашувни 6 марта бошқарган ва унда икки жамоа ҳам 3 мартадан ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин – 2022 йилнинг октябр ойида ўтган «Эл-класико»дан кейин Каталония клуби президенти Жоан Лапорта ушбу ҳакамнинг ишидан норози бўлиб, ўйиндан кейин ҳакамлар хонасига кириб, «Барселона» фойдасига берилмаган пеналти ва Мадрид жамоаси фойдасига белгиланган 11 метрлик жарима тўпи бўйича тушунтириш сўраганди. Ўша баҳсда Мадрид клуби 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар