22.10.2023 19:14
1644
Теглар
Суперлига. «Нефтчи» — «Сурхон» баҳсида яна ғолиб аниқланмади

Ўзбекистон чемпионатининг 22-турида «Нефтчи» «Сурхон»ни қабул қилди ва беллашувда худди биринчи даврада бўлгани каби кучлар тенг келди. Умар Адҳамзоданинг голига Суннатуллоҳ Ҳамиджонов жавоб берди. 

«Нефтчи» 38 очко билан 4-ўринда қолди. Термиз клуби 31 очко билан 7-поғонага жойлашган. 

Суперлига. 22-тур
Нефтчи — Сурхон 1:1

22 октябр, «Истиқлол» стадиони
Голлар: Умар Адҳамзода (33) — Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (45+1). 
Нефтчи — Владимир Назаров, Зоир Жўрабоев, Анвар Ғофуров, Мухсин Убайдуллаев, Умар Адҳамзода, Мирзоҳид Ғофуров, Фозил Мусаев (Аббос Ғуломов, 67), Ғулом Ҳайдар Гулямов, Диёр Туропов, Гиорги Никабадзе (Улуғбек Ҳошимов,57),  Билол Тошмирзаев (Бачана Арабули, 67) 
Сурхон — Артём Потапов, Бобур Асқаров, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Артём Сокал, Достон Турсунов, Тамирлан Жамалутдинов (Нуриддин Ҳасанов,77), Диёр Рамазонов, Сильванус Нимели, Беҳзод Шамсиев, Асилбек Жумаев (Асад Каримов, 70), Беҳруз Шайдулов (Азиз Пирмуҳаммадов, 70)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар