Нидерландия чемпионати. «Аякс» қаторасига 4-бор мағлубиятга учраб, 17-ўринга тушиб кетди
Нидерландия чемпионатида кутилмаган натижа содир бўлмоқда. Мамлакатнинг энг совриндор клуби «Аякс» (5 очко) қаторасига 4-бор мағлубиятга учраб, 18 жамоа ичида 17-поғонага тушиб кетди.
Амстердам клуби бу мавсумда Эредивизида фақат бир бор — 12 августда «Ҳераклес» устидан ғалаба қозонган.
«Аякс» айни вақтда пешқадам ПСВдан (икки ўйини кўп) 22 очкога ортда қолмоқда.
Нидерландия чемпионати. 9-тур
Утрехт — Аякс 4:3
22 октябр, «Галгенвард»
Голлар: Фламинго (44), ван дер Ҳорн (48), Торнстра (71), Фрауло (90) — Ҳлинссон (52, 55), Бергвейн (65, пенальти).
Аякс — Гортер (Рамай, 74), Соса (Акпом, 90+1), Ҳато, Шутало, Гаи, Таҳирович (ван ден Бомен, 90+1), Ҳлинссон, Тэйлор (Микаутадзе, 90+1), Форбс (Бергейс, 59), Бергвейн, Бробби.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар