22.10.2023 13:37
1314
Теглар
Клопп дербидаги ғалабадан сўнг: «1-бўлимни 3:0 ҳисобида ютсак бўларди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 9-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин менга жуда ёқди. Бу — дерби, ҳар хил ҳолатларни ҳисобга олиш керак. Агар биринчи бўлимда сўнгги узатмаларни яхшироқ берганимизда, 3:0 билан танаффусга чиқардик. Аммо буни уддалай олмадик. 

Рақибларга ўзлари кутганини қилишга имкон бермадик. Яккакурашларда тоза ғалаба қозондик. Лекин қийин бўлди, чунки улар бизнинг кучли томонларимизга мослашишди.

Қизил карточка катта таъсир кўрсатди («Эвертон» ҳимоячиси Эшли Янг 37-дақиқада четлатилди). Ҳотиржам бўлиб, кўпчиликда ўйнаганимизга эътибор бермаслигимизни истардим. Кейин пенальти содир бўлди.

Конате? Ҳа, уни четлатишлари мумкин эди. (ҳакам Крейг Поусон 64-дақиқада қўполлик ишлатган ҳимоячига иккинчи сариқ карточкани кўрсатмади). Ўшандан бошлаб хавфсиз ва зич ўйнадик», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар