«Челси» 2 очко йўқотди» — Почеттино «Арсенал» билан дурангдан кейин
«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 9-тури доирасида «Арсенал» билан дурангдан (2:2) норози.
Лондон клуби 2:0 ҳисобида олдинда бориб, ғалабани бой берди.
«77-дақиқагача ўйин назорат остида эди, рақибга имкон бермадик. 2 очко йўқотганимиздан ҳафсалам пир бўлди. Биринчи гол «Арсенал»га ишонч бағишлади.
Шу билан бирга хурсандман, чунки биз рақобатбардош эдик.
Мудрикни алмаштириш? У яхши ўйнади, лекин кучайиши керак. Назаримда, у ҳали ҳам энг яхши формада эмас.
Ўйин 2:1дан кўра 3:0га яқинроқ кечди. 2:0 билан кифояланиб қолмай, прессинг қилишни ва натижани ҳимоя қилишни хоҳладик», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football London.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар