Артета: «Арсенал» ўтказиб юборилган иккинчи голга феноменал жавоб қайтарди»
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 9-туридан ўрин олган «Челси» билан ўйиндан (2:2) кейин ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин бошида ҳаммаси нотўғри кетди. Рақибга таҳдид қилмай, шунчаки тўп билан айландик. «Челси» — кучли ўйинчиларга эга топ жамоа, буни тан олиш керак.
Ўйинга ёндашувимизни ўзгартирдик ва ўтказиб юборилган иккинчи голга жамоа феноменал тарзда жавоб қайтарди.
Менга кийиниш хонасида кўрганларим жуда ёқди: у ерда сукунат ҳукм сурди, чунки ҳамма яхшироқ ишлашни хоҳларди.
Пенальтига келсак, қоидалар ҳаммасини аниқ тасвирлаб беради. Тўп футболчимизга жуда яқин эди ва Салиба қўлини чўзмасдан сакраб чиқишининг иложи йўқ эди», — деди «тўпчилар» устози Football London'га.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар