«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Севилья»га (1:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин тенг, шиддатли, курашларга бой бўлди.
Ўйлайманки, биринчи бўлимда иккинчисига қараганда яхшироқ ўйнадик. Мавжуд имкониятлардан фойдалана олмадик, танаффусдан кейин «Севилья» яхши ўйнади ва бизга қийинроқ бўлди. Натижа менга адолатли кўринди. Баъзида шундай бўлади: биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилди, аммо бунга ҳеч ким эриша олмади.
Биринчи бўлимда Винисиус жамоа кўмагида вазиятлар яратди, голга яқин келдик. Иккинчи бўлимда қийинлашди, бизга бироз куч ва назорат этишмади.
Родриго бугун мен учун энг яхшиларидан бирига айланди, агар энг яхшиси бўлмаса. У кўп ҳаракат қилди, қўлидан келган ҳамма нарсани синаб кўрди.
Ҳакам ўйинни яхши бошқарди. У футболчининг соғлиғидан хавотирланиб, қарши ҳужумимизни тўхтатди. Бу ўйинда дуэллар кўп бўлди ва ҳакам ҳар бир ҳолатда тўғри ишлади. Ва бу киноя эмас, жиддий айтяпман.
Баҳс охирида ундан нима учун мени огоҳлантирганини сўрадим. Чунки мен у билан эмас, балки Камавинга билан гаплашгандим», — деди мадридликлар устози Marca'га.