Ҳабиб Нурмагомедов Махачевнинг жангига бормагани сабабини айтди
Ҳабиб Нурмагомедов ММАни тарк этиш қарори туфайли Махачевга секундантлик қилмаганини айтди.
«Нега бурчакда эмасман, деган саволга аллақачон жавоб берганман. Мен жангларга бормайман, секундантлик қилмайман, чунки ММА билан боғлиқ ҳаммасини бутунлай тарк этганман.
Қароримни акаларим, дўстларим ва спарринг шерикларим каби тўғри қабул қилишингизни сўрайман. Жамоамиз эришган ютуқлар ушбу спорт тури тарихида абадий қолади», — деб ёзди UFC'нинг собиқ чемпиони ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Абу Дабида ўтган UFC 294нинг марказий жангида Ислом Махачев ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александер Волкановскини 1-раунддаёқ нокаутга учратди ва ўз камарини ҳимоя қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар