БАА пойтахти Абу-Дабида UFC 294 турнирининг энг марказий икки жанги якунланди.
Иккинчи даражали марказий жангда Хамзат Чимаев ва Камару Усман ўзаро тўқнаш келди. Уч раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этиб, унга кўра, ҳакамлар Хамзат Чимаевнинг ғалаба қозонганини қайд этишди. Шу тариқа, Чимаев ғалабали сериясини давом эттирди.
Турнирнинг марказий ва якуний жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановскига қарши жанг қилди. 5 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунланди. Россиялик жангчи 1-раундда оёқ зарбаси билан Волкановскини мувозанатдан чиқарди ва нокаут эвазига ғалаба қозонди. Рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа, Махачев ҳам ўз камарини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Волкановски ва Ислом Махачев илк бор UFC 284'да тўқнаш келган ва унда доғистонлик жангчи очколар эвазига ғалабага эришганди.