Россия Премьер-лигаси 12-тури доирасида ЦСКА Қозонда «Рубин» билан дуранг қайд этди.
Учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев фаол ҳаракатлари билан ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Қозонликлар сафида Ашурматов ва Раҳмоналиев майдонга тушмади.
ЦСКА 18 очко билан 5-ўринда, Қозон клуби эса 13 очко билан 10-ўринда бормоқда.
РПЛ. 12-тур
Рубин – ЦСКА 0:0
Рубин – Дюпин, Кабутов, Вуячич, Грицаенко, Тесленко, Вада (Зотов, 60), Безруков, Ранджелович (Фамейе, 85), Иву, Даку, Чумич.
ЦСКА – Акинфеев, Хелвен, Мойзес, Виллиан Роша, Гайич, Здьелар, Обляков, Мухин (Кучаев, 77), Аббосбек Файзуллаев, Заболотний, Чалов.
Огоҳлантиришлар: Грицаенко (36), Виллиан Роша (45), Даку (46), Чалов (59), Вуячич (62), Заболотный (62), Мухин (74).