21.10.2023 19:49
2680
Теглар
Ла Лига учрашувида ҳам мухлислар Фаластин байроғини кўтаришди

Ла Лига 10-тури доирасидаги «Осасуна» - «Гранада» ўйинида ҳам мезбон жамоа мухлислари Фаластин байроқларини кўтаришди.

Памплона клуби мухлислари «Гранада»га қарши ўйинда полициянинг қаршилигига қарамай, стадионга Фаластин байроқлари билан келиб, «Олға, Фаластин» дея баск тилида ҳайқиришди.

Шунингдек, мезбон жамоанинг бир гуруҳ мухлислари ўйин давомида «Гранада»нинг исроиллик форварди Шон Вейсман шаънига нисбатан ножўя сўзларини ишлатган. 

Қайд этиш жоиз, «Гранада» клуби хавфсизлик нуқтаи назаридан Шон Вейсманни ушбу учрашувда майдонга туширмади. Сабаби исроиллик ҳужумчи бунгача ХАМАС ҳужумидан кейин ижтимоий тармоқларда «Эзғаланг, тор-мор этинг, қасос олинг!», «Ғазога ҳалигача 200та бомба ташланмаганинг мантиқий сабаби нимада?», «Бутун Ғазо терроризмни қўллаб-қувватлайди, буларнинг барчаси ўлиб кетиши керак», - дея ёзилган постларга лайк  босганди.

Аввалроқ, «Ливерпул» мухлислари ҳам «Фаластинга озодлик!», дея бу мамлакат байроқларини кўтаришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар