21.10.2023 18:37
2685
АПЛ. «Ливерпул» Салоҳнинг дубли эвазига «Эвертон»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

АПЛ 9-турига старт берилган учрашув «Энфилд Роад»да бўлиб ўтди.

«Ливерпул дербиси»да мезбонлар «Эвертон»ни қабул қилиб, ғалабага эришди. Муҳаммад Салоҳнинг дубли Клопп шогирдларига навбатдаги уч очкони келтирди – 2:0. 

Шу куни меҳмонлар ҳимоячиси Эшли Янг биринчи бўлимда майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Ливерпул» 20 очко билан ҳозирча тўплар нисбатига кўра пешқадамга айланди. «Эвертон» 16-ўринда бормоқда.  

АПЛ. 9-тур
Ливерпул – Эвертон 2:0 

Голлар: 1:0 – 75, пенальти Салоҳ, 2:0 – 90 Салоҳ.
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате (Матип, 67), Цимикас (Нуньес, 62), Собослаи, Мак Аллистер, Гравенберх (Эллиотт, 62), Салоҳ, Диогу Жота, Диас (Гомес, 81).
Эвертон – Пикфорд, Янг, Тарковски, Брэнтуэйт, Миколенко (Шермити, 88), Харрисон (Кин, 46), Дукуре, Гарнер, Онана (Данджума, 80), Кэлверт-Льюин (Бету, 61), Макнил (Паттерсон, 46).
Четлатиш: Янг (37).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар