20.10.2023 11:56
4695
Конте футболчи ва мураббий сифатида ўзига 10 баллик тизимда баҳо берди

Антонио Конте келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

«Уйда мен футбол ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиламан, лекин баъзида мураббийлар уйга ҳам иш олиб келишади. Мен жуда оддийман ва ўзимга ўхшаш одамларни яхши кўраман. Бироз жиззакиман, ёлғонни ёқтирмайман. Баъзи вазиятларда жуда сабрсиз бўлишим мумкин.

Ўйинчи сифатида ўзимга 10дан 8 балл берган бўлардим. Мураббий сифатида эса ўзимга 8,5 балл бераман. Лекин ҳали ёшман ва бу баллни кўтара оламан, деб ўйлайман. Футболчи сифатида менда яхши техника бор эди, лекин Алессандро Дель-Пьеро ёки Зинедин Зидан каби иқтидорли эмасдим.

Орзуларимни ортда қолдираман. Мураббий бутун умри давомида ниманидир хоҳлаши мумкин, аммо кейин у қайсидир клубга келиш ёки қайтиш имкониятига эга бўлмайди», — деди «Ювентус», «Челси» ва «Интер» клубларининг собиқ устози Rai TV'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар