Ўзбекистон Кубогида иккинчи финалчи ҳам аниқланди.
Олмалиқда ОКМК ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда Жамшид Искандеровнинг жаримадан урган суперголига мезбонлардан легионерлар Рубен Санчес ва Мартин Боакье жавоб беришди. Иккинчи бўлимда эса Акром Комилов автогол муаллифига айланиб, мувозанат тикланишига сабабчи бўлди. Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясида эса омад Миржалол Қосимов жамоасига кулиб боқди. Меҳмонлардан Остон Ўрунов ва Дониёр Абдуманнопов ноаниқ зарба беришди.
12 ноябр куни ўтадиган финалда ОКМК Қаршида амалдаги чемпион «Насаф» билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон Кубоги. Яримфинал
ОКМК — Навбаҳор 2:2
Пенальтилар серияси — 4:3.
19 октябр, ОКМК спорт мажмуаси
Голлар: Рубен Санчес (14), Мартин Боакье (28) — Жамшид Искандеров (10), Акром Комилов (70, автогол).
ОКМК — Ботирали Эргашев, Акром Комилов, Сардор Раҳмонов, Анзур Исмоилов, Рубен Санчес (Миржамол Қосимов, 72), Хуршид Ғиёсов, Ойбек Рустамов, Санжар Турсунов, Мартин Боакье (Миржаҳон Мираҳмадов, 86), Виталий Денисов, Сияваш Ҳақназарий (Муҳаммаданас Ҳасанов 27, Мурод Эрматов 106).
Навбаҳор — Ўткир Юсупов, Милош Милович, Иброҳим Йўлдошев, Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев (Аброр Исмоилов, 46), Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Тома Табатадзе 62, Азим Аҳмедов, 82), Игорь Голбан, Асад Собиржонов (Дониёр Абдуманнопов, 46)
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (45+2), Милош Милович (62), Дониёр Абдуманнопов (66), Мартин Боакье (77), Иброҳим Йўлдошев (80), Ойбек Рустамов (90+2), Азим Аҳмедов (90+6), Акром Комилов (92).