19.10.2023 17:09
2548
Месси ва Неймар кетганидан сўнг «ПСЖ»нинг ҳомийлари, ижтимой тармоқдаги обуначилари, реклама берувчилар кескин камайди

Лионель Месси ва Неймарнинг кетиши «ПСЖ»га салбий тасир қилди.

L'Equipe'нинг ёзишича, бу икки футболчининг кетиши Париж клубида бир қанча соҳаларга таъсир ўтказди.

Месси кетганидан сўнг «ПСЖ» ижтимоий тармоқларидаги обуначилар сони 10-15 миллионга камайди. 

Клубнинг бир қатор ҳомийлари Лео ва Неймар кетганидан кейин «ПСЖ» билан ҳамкорлик қилишга шубҳа билан қарашмоқда. Crypto.com шартнома тугашидан бир йил олдин битимнинг молиявий шартларини кўриб чиқишни талаб қилди.

Ҳатто Қатар ҳомийлари, жумладан Ооredoo ва Qatar Airways ҳам ҳомийликни камайтирди. «ПСЖ»нинг тижорат бўлими либослар орқасига реклама жойлаштиришда қийналмоқда.

Жанубий америкалик икки юлдузнинг кетиши билан чипталар сотуви ҳам секинлашди. Ўтган мавсумда чипталар 48 соат ичида сотиларди. Ҳозир эса «Страсбург» билан навбатдаги ўйин учун чипталар 3 ҳафтадан бери сотилмоқда ва ҳали ҳам бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар