Манба: Неймар камида 6 ойга сафдан чиқди
Неймар жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Уругвайга қарши ўйинда (0:2) чап тиззасидан жароҳат олди. У биринчи бўлим охирида алмаштирилди ва майдонни замбилда йиғлаган ҳолда тарк этди.
«Ал Ҳилол» 31 ёшли футболчининг олдинги хочсимон суяги жароҳатлангани ҳамда мениски йиртилганини маълум қилди. Ҳужумчи операция қилинади ва сўнг реабилитацияни бошлайди.
Globo хабарига кўра, Неймарнинг тикланиши камида 6 ой давом этади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар