Кулусевски футболдаги кумирини айтди
Деян Кулусевски Эден Азарни ўзининг кумири деб атади.
«Футбол оламидаги кумирим – Эден Азар. У — ақл бовар қилмайдиган футболчи ва ҳозиргача менинг севимли ўйинчим. Менимча, футбол — бу севги ва унинг ўйинини кўрганимда шундай бахтни туйганман.
Эден қойилмақом футболчи эди. У мактабимизга келганини ва хурсанд бўлганимни эслайман, чунки дарсдан кейин у билан ўйин бўлганди. У ўйнаганида мен шунчаки завқланардим», — дейди «Тоттенҳэм»нинг швециялик яримҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик Азар 32 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар