32 ёшида фаолиятини якунлаган Эден Азар бу қарорга келиши сабаблари ҳақида гапирди.
«Футбол ҳар доим ёқимли, чунки у ҳаётимнинг катта қисми эди. Лекин ҳозирча уни соғинмаяпман. Ўзимга вақт ажратаман. Бир кун келиб, албатта, футболни соғинишни бошлайман. Телевизорда футбол кўраман, ўғилларим ўйнайди, шунинг учун ҳам ундан узоқлашмайман.
Фаолиятимни нега тугатдим? Ҳаётда ҳамма нарсани тушунтириб бўлмайди. Мен бахтлиман.
«Унион» қизиққани? Ҳеч нарса йўқ эди. Мен жуда кўп миш-мишларни эшитдим, лекин бу — трансфер ойнасининг бир қисми. Менинг исмим бир қатор клублар билан боғланганини кўриш жуда яхши бўлди. Айниқса, Бельгияда. Чунки ватаним клубида ўйнаш имконияти бўлмаган. Бу ажойиб воқеа бўлиши мумкин эди, лекин содир бўлмади.
Қарор қабул қилиш қийин бўлди деб айтмайман, лекин осон ҳам бўлмади. Бу ҳақда оз ўйладим, шунинг учун осонроқ бўлди. Футболдан ташқари қиладиган ишларим шунчалик кўпки, хотиржамлик билан қарор қабул қила олдим.
Миллий жамоадаги фаолиятимни якунлаганимда ҳам бу ҳақда ўйладим. «Реал»да қийин даврни бошдан кечиргандим. Доим майдонда завқланишни тўхтатганимдан кейин фаолиятимни якунлайман, деб айтганман. Пул учун бирор жойга боришни хоҳламадим. Бу энг яхши қарор эди. Машғулотлардан завқланмай қўйдим ва бошқа ўйнамадим. Ечим оддий эди.
«Реал»даги йиллар? Ҳаммаси унчалик ёмон эмас. Ақл бовар қилмайдиган одамларни учратдим. Дунёнинг энг яхши клубида ўйнаш имкониятига эга бўлиш орзуйим эди», — деди Азар.