Ҳойлунд Сан-Марино ўйинчиларининг қўполлиги ҳақида: «Сени синдирамиз, йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, дейишди»
Дания миллий жамоаси форварди Расмус Ҳойлунд Сан-Маринога қарши ўйинда (2:1) рақиб футболчиларнинг ўта қўпол ўйнагани ҳақида фикрини билдирди.
«Улар менга қарата: «Кейинги вазиятни кут, сени синдирамиз, бизни йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, дейишди. Ҳар бир тўқнашувда бири туртса, иккинчиси уришга ҳаракат қилди. Шу боис гол урганимдан кейин либосимдаги байроқни кўрсатдим. Аммо бу билан вазият юмшамади. Рақибларнинг бундай чиркин ўйинлари нафақат ўзимга, жамоамга нисбатан ҳам ҳурматсизлик», - дейди Ҳойлунд.
Маълумот учун, Расмус Евро-2024 саралаш босқичидаги 8 ўйинда 7та гол уриб, тўпурарлар рўйхатидан жой олган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар