18.10.2023 18:43
2897
Теглар
Неймар узоқ муддатга сафдан чиққани тахмин қилинмоқда. Унинг Намангандаги ўйинга келиши сўроқ остида

Бразилия миллий жамоаси форварди Неймар ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Уругвайга қарши ўйинда (0:2) жароҳат олди.

«Ал-Ҳилол»нинг 31 ёшли ҳужумчиси 1-бўлим охирида алмаштирилди ва майдонни замбилда йиғлаган ҳолда тарк этди.

Globo хабарига кўра, Неймар узоқ муддатга сафдан чиққани тахмин қилинмоқда. У 6 ой давомида жароҳатидан тикланиб, сентябрда «Ал-Ҳилол» сафида майдонга қайтганди.

Маълумот учун, «Навбаҳор» 28 ноябр куни ОЧЛ 5-тури доирасида «Ал-Ҳилол»ни қабул қилади. Неймарнинг жароҳати сабабли Наманганга келиши сўроқ остида қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар