18.10.2023 14:23
1939
Кейн: «Саралаш осон бўлиб туюлиши мумкин, лекин биз энг қийин гуруҳлардан бирида эдик» 

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Евро-2024 саралаши доирасида Италияга (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ушбу ғалабадан сўнг инглизлар қитъа чемпионатининг финал босқичига йўл олишди, беллашувда Ҳарри дублга эришди. 

«Баъзида саралаш осон бўлиб туюлади, аслида бундай эмас. Биз энг қийин гуруҳлардан бирида эдик, сўнгги йилларда баъзи кучли жамоалар қандай қилиб йирик турнирларга чиқа олмаганини кўрдингиз. Икки ўйин қолганида саралашдан ўтганимиз қандай йўлдан бораётганимизни кўрсатади.

Бу лаҳзалардан баҳраманд бўлишимиз мумкин, ҳамма жуда яхши ўйнади — 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда ҳам ваҳима йўқ эди. Хотиржамликни сақлаб қолдик ва саралашда қилган ишимизни давом эттирдик, натижада иккинчи бўлимда тақдирландик.

Сўнгги бир неча йил ичида биз катта жамоаларни доимий тарзда мағлуб этяпмиз. Италияда ғалаба қозониш ўзгача эди, ўз уйимизда эса биз учун қулай 3:1 ҳисоби билан мукаммалликни кўрсатдик, деб ўйлайман.

Ҳушимизни йўқотмаймиз. Навбатдаги йиғиндан завқланамиз, олдинда яна иккита ўйин ва биргаликда қилинадиган ишлар бор», — деди инглизлар сардори Radio 5 эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Англия билан бир гуруҳдан Италия, Украина, Шимолий Македония ва Мальта ўрин олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар