18.10.2023 20:49
4727
Теглар
Фажоли: «Тонали мени нолегал букмекерда рўйхатдан ўтишга мажбурлади. У ҳеч қандай из қолмаслигига ишонтирганди»

Ноқонуний букмекерлик идораларида ўйинларга пул тикиш айблови бўйича 7 ойга футболдан четлатилган Николо Фажоли тергов жараёнида бу ишга Сандро Тоналининг маслаҳати билан қўл урганини ошкор қилди.

Tuttosport хабарига кўра, бу воқеа 2021 йилда бошланиб, «Ювентус» ва «Ньюкасл» ўйинчилари Италия ёшлар жамоаси сафида бўлганида ноқонуний дов тикишни бошлаган.

«Тонали ўйинларга пул тикаётганини кўриб, нима билан шуғулланаётганига қизиққандим. У мен ҳам шундай қила олишимни айтди. Ўшанда Сандро мени нолегал букмекерда ҳисоб очиб, рўйхатдан ўтишга мажбурлади ва у ҳеч қандай из қолмаслигига ишонтирганди. Дастлаб теннисга, кейин эса футболга пул тика бошладим.

Ўтган йиллар давомида бир қатор ноқонуний платформалардан фойдаландим, аммо ҳозирга келиб барчасини номини эслай олмайман. Чунки улар ҳар ой алмашарди. Очиғини айтсам, бу қанчалик қонуний ёки қонунга зид эканлигига қизиққаним ҳам йўқ. Фарқи шундаки, нолегал букмекерларда мен тўловни аввалдан оширмай ҳам ўйнашим мумкин эди. Шунчаки бўш вақтни ўлдириш учун бу билан машғул бўлганман.

2022 йилнинг январида қарзга ботганимдан депрессияга тушиб қолгандим, сентябрдан эса бой берганларимни қайтариш учун футбол ўйинларига катта пуллар тика бошлаганман», - дейди «Ювентус» ўйинчиси Италия прокуратураси тергов жараёнида.

Италия футбол федерацияси прокуратураси тез орада Сандро Тонали бўйича ҳам ҳукмни чиқариши кутилмоқда. Фажоли сингари Тонали ҳам ноқонуний пул тикишларни тан олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар