Бугун, 17 октябр куни Осиё қитъасида ЖЧ-2026 биринчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бутан миллий жамоаси ўз майдонида Ҳонгконгга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра 2:4 ҳисобда мағлуб бўлди. Шу тариқа, Ҳонгконг миллий жамоаси 1-саралаш босқичида ғолиби сифатида 2-саралаш босқичига йўлланма олди ва «E» гуруҳидаги 4-жамоага айланди. Ушбу гуруҳда Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон жой олган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 2-саралаш босқич гуруҳ ўйинларини 16 ноябр куни Туркманистонга қарши сафардаги баҳс билан бошлайди. 21 ноябрда эса Эрон Тошкентда меҳмон бўлади. 3-турда эса вакилларимиз март ойида Ҳонгконгда меҳмон бўлишади.
ЖЧ-2026 саралаши. 1-босқич
Бутан – Ҳонгконг – 2:0
Биринчи ўйин: 0:4