ФИФА кунлари доирасида Малайзияда анъанавий Мердека кубоги ўтказилди.
Турнир яримфиналида Малайзия миллий жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этиб, финалда Тожикистонга қарши майдонга тушди. Куала-Лумпурда ўтказилган бугунги баҳсда қўшниларимиз мезбонлар устидан ғалабага эришди. Тошкентнинг «Локомотив» клуби форварди Рустам Соиров голи билан ҳисобни очган бўлса, Шаҳром Самиев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.
Финалда Пётр Сергт мураббийлигидаги қўшниларимиз сафида «Нефтчи» ҳимоячиси Зоир Жўрабоев, «Локомотив» ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров ва «Бухоро» яримҳимоячиси Муҳаммаджон Раҳимов майдонга тушди.
Мердека кубоги-2023. Финал
Малайзия – Тожикистон – 0:2
Голлар: Рустам Соиров, 44 (0:1). Шаҳром Самиев, 88 (0:2).
Куала-Лумпур. Букит Жалил стадиони.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам ўз тарихида ушбу турнир бош совринига эга чиққанди.