Покистон ЖЧ саралаш босқичида тарихидаги илк ғалабасини қўлга киритиб, «G» гуруҳидан ўрин олди
Бугун, 17 октябр куни Осиёда ЖЧ-2026 биринчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Покистон миллий жамоаси ўз майдонида Камбожа миллий жамоасига қарши саф тортиб, минимал ҳисобда ғалабага эришди – 1:0.
Шу тариқа, ушбу муваффақият Покистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичи тарихидаги илк ғалабасига айланди ва улар иккинчи саралаш босқичига йўлланма олишди. Покистон «G» гуруҳида Саудия Арабистони, Иордания ва Тожикистон билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичида Эрон, Туркманистон ва Ҳонгконг/Бутан ўйини ғолиби билан «E» гуруҳидан жой олади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар