Катанец Хитой билан ўйиндан сўнг: «Ғалабага лойиқ эдик, чунки 90 дақиқа давомида ҳужум қилдик»
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Хитойга (2:1) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин шиддатли кечди. Биз ғалабага лойиқ эдик, чунки 90 дақиқа давомида ҳужум қилдик.
Биринчи бўлимдан унчалик кўнглим тўлмади, узатмалар беришда жуда секин ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўзгартирдик, ўйинга темп қўшдик. Футболчиларимни ғалаба билан табриклайман.
Тактика танлашда майдон ҳолатига қараганим йўқ. Лекин чим жуда ёмон эди. Аввало, футболчиларимнинг жароҳат олмаслигига умид қилдим», — дейди словениялик мутахассис.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар