17.10.2023 19:33
1868
Теглар
Фажоли 7 ойга дисквалификация қилинади. «Ювентус» футболчиси ўйинларга пул тикканини тан олган

«Ювентус» яримҳимоячиси Николо Фажоли 7 ойга дисквалификация қилинди.

Италиялик 22 ёшли футболчи ўйинларга пул тикишда гумонланиб, унга 3 йиллик дисквалификация хавф солаётганди. 

Sky Sport хабарига кўра, Италия футбол федерацияси прокуратураси (FIGC) ўтказган тергов жараёнида футболчи айбловни тан олган. Шу тариқа, Фажоли 7 ойга футболдан четлатилади. 

Дисквалификация муддати FIGC’нинг расмий баёнотидан кейин кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» собиқ ўйинчиси, ҳозирда «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилаётган Сандро Тонали ҳам ноқонуний пул тикишда айбланганди. Ушбу ўйинчи ҳам узоқ муддатга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Фажоли жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар