«Монако» ва «Брюгге»нинг собиқ устози «Рейнжерс» бош мураббийига айланди
«Брюгге» ва «Монако» клубларининг собиқ устози Филипп Клеман «Рейнжерс»ни қабул қилиб олди.
49 ёшли мутахассис билан 3,5 йиллик шартнома имзоланди. У Шотландия клуби тарихидаги 19-бош мураббийга айланди.
Клеман 3 бор Бельгия чемпионлигини қўлга киритган – «Генк»(1) ва «Брюгге» (2) билан.
Бельгиялик мураббий 2022 йил январида «Монако» бошқарувига келганди. Монегаскликлар ўша мавсумни 3-ўринда якунлашди, аммо 2022/23 йилги мавсумда эса жамоа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, еврокубокларга чиқа олмади. Шундан сўнг мураббий ишдан бўшатилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар