Игорь Семшов ЦСКАнинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинини юқори баҳолади.
«Файзуллаев ўзини яхши кўрсатмоқда, мураббий унга ишонади. Аббосбек қачон майдонга тушса, асосий таркибга кириш истагини билдириш учун ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.
Файзуллаев яхши кўринмоқда, ёш ва умидли футболчи. У ҳали ўсади. Асосийси, унда ривожланиш хоҳиши бор.
«Фенербаҳче»нинг қизиқиши? Доим машҳур, гол урадиган ва ассист берадиган футболчиларга қизиқишади. Балки, бу миш-мишлар агентларнинг ишидир. ЦСКА учун ўз футболчиларига қизиқиш бўлаётгани маъқул, аммо Аббосбек кейинчалик қаергадир кетиши учун бу ерда ўзини кўрсатиши ва тўлиқ асосий таркиб футболчисига айланиши керак.
Футболчилар учун тез-тез жамоа алмаштириши қийин. Мослашишга вақт керак. Бутун фаолиятингни шу тарзда босиб ўтишинг мумкин, унда ўзингни кўрсата олмайсан», — деди Россия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси.