Роналду: «Одамлар 40 ёки 41 ёшгача тўп суришим ҳақида гапиришмоқда. Олдимга бундай мақсад қўймайман»
Криштиану Роналду келажак режалари ҳақида гапирди.
«Одамлар 40 ёки 41 ёшгача тўп суришим ҳақида гапиришмоқда. Олдимга бундай мақсадлар қўймайман. Мен шунчаки футболдаги бу лаҳзалардан завқланаман.
Ўзимни яхши ҳис қиляпман, танам жисмоний зўриқишларни кўтармоқда. Футболдан завқланиш мен учун муҳим», - дейди 38 ёшли Криштиану.
Маълумот учун, Роналду Саудия Про лигасида 10та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У Португалия миллий жамоаси сафида ҳам Евро-2024 саралаш босқичида 6 ўйинда 7та голга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар