15.10.2023 12:34
2487
Рэтклифф «МЮ» акцияларининг 25 фоизини сотиб олишга яқин. Бу клуб бошқарувида ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин

Жим Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акцияларини сотиб олишга яқин. Бу амалга ошса, британиялик миллиардер клуб бошқарув тизимига ўз таъсир доирасига эга бўлади.

The Athletic хабарига кўра, Шайх Жассим бин Ҳамад Ол Сонийнинг «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича уринишлари муваффақиятсиз тугагач, Рэтклиффга тегишли Ineos компанияси «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акциясини Глейзерлар оиласидан сотиб олишга яқин турибди.

Қайд этилишича, Рэтклифф клубнинг чорак қисмига эгалик қилса, жамоанинг спорт ишларига ҳам ўз таъсирини ўтказа олади. Хусусан, клуб бош директори Ричард Арнолд ва спорт директори Жон Мертонинг лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг эса жамоадаги фаолиятини давом эттиради.

Аввалроқ, Шайх Жассим «Манчестер Юнайтед»нинг 100% акцияларини сотиб олишга, барча қарзларни тўлашга ва қўшимча 1,5 млрд сармоя киритишга тайёрлиги хабар қилинганди. Аммо ҳозирги хўжайинлар бу вариантга рози бўлишмади, шундан сўнг потенциал харидорлар уларга кейинги музокаралардан бош тортишлари ҳақида хабар беришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар