Манба: Қатар шайхи 7 млрд евролик таклифига рад жавобини олгач, «МЮ»ни сотиб олишдан воз кечди
Шайх Жассим бин Ҳамад Ол Сонийнинг «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича уринишлари муваффақиятсиз тугади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Қатар бизнес гуруҳи Глейзерлар оиласига клубнинг бозор қийматидан (3,5 млрд доллар) деярли икки баравар кўп таклиф юборган.
Шайх Жассим «Манчестер Юнайтед»нинг 100% акцияларини сотиб олишга, барча қарзларни тўлашга ва қўшимча 1,5 млрд сармоя киритишга тайёр эди. Аммо ҳозирги хўжайинлар бу вариантга рози бўлишмади, шундан сўнг потенциал харидорлар уларга кейинги музокаралардан бош тортишлари ҳақида хабар беришди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар